Профессор Роик Валентин Дементъевич ташрифи

Профессор Роик Валентин Дементъевич ташрифи

“Пенсия иши” кафедраси ташаббуси билан институтга Россия ижтимоий ривожланиш ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат ва ижтимоий суғурта илмий-тадқиқот институти бош директори ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Роик Валентин Дементъевич ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарорларида ўқув-педагогик фаолиятга хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш ҳамда олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни мунтазам равишда жалб этиш вазифалари белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институт ректори томонидан 2018 йил 15 августда тасдиқланган “Ўқув жараёнига жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар тўғрисида”ги жадвалга мувофиқ 2019 йилнинг 18 апрель куни Тошкент молия институтига Россия ижтимоий ривожланиш ва соғликни саклаш вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат ва ижтимоий суғурта илмий-тадқиқот институти Бош директори ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Роик Валентин Дементьевич ташриф буюрди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Роик Валентин Дементьевич Ғазначилик ва давлат жамғармалари факульетида “Ўзбекисон ва Россия: пенсия таъминоти тизимидаги ислоҳотлар” мавзусида маъруза қилди. Маърузада “Пенсия иши” таълим йўналишининг 2-курс БПИ-70,71, 3-курс БПИ-90,91, “Молия” таълим йўналишининг ММ-91 гуруҳи талабалари ва кафедранинг профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишди. Ташриф давомида профессор Роик Валентин Дементьевич институтга ўзининг “Социальное страхование в меняющемся мире” номли илмий асарини тақдим қилди. Ташкил этилган маърузалар қизиқарли ва мазмунли ўтди.

 

21:00 / 2019-04-19
Success helper
Success warning